Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ йирик ўғирлик учун қидирувда бўлган ўзбекистонликни экстрадиция қилди
Ўзбекистон ИИВ Интерпол ММБ катта миқдордаги ўғирлик содир этгани учун қидирувда бўлган шахсни ушлаш ва топширишга кўмаклашди.
Интерполнинг АҚШдаги Миллий марказий бюроси орқали қидирувда бўлган шахс аниқланиб, қайтарилди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги бюроси хабар бермоқда.
Ўзбекистон Интерпол ММБ ахборот билан таъминлаш ва АҚШ ваколатли органлари ходимлари билан ҳамкорликда Жиноят кодекси 169-моддаси 4-қисмида назарда тутилган ўта йирик ҳажмдаги ўғирликни содир этгани учун ички ишлар органлари томонидан қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ушланиб, чиқариб юборилган.
Америка томони, Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари ва АҚШ ваколатли органлари билан олиб борилган музокаралар, қўшма тезкор ҳаракатлар ва ахборот алмашинуви натижасида қидирувдаги шахсни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Жиноятда гумонланаётган шахс АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) ходимлари ҳамкорлигида Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга олиб келинди ва Ўзбекистон Интерпол ходимларига топширилди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025