Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Баркамол авлод» мактаблари айрим ўқувчиларига пул мукофоти берилади
“Мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги 2023 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан халқаро тадбирларда ғолиб бўлган “Баркамол авлод” болалар мактаблари тўгарак аъзоларини рағбатлантириш тизимини йўлга қўяди.
Бунда, халқаро тадбирлар ғолиблари ва улар ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдори қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
- 1-ўрин (олтин медаль) учун — 15, ўқитувчисига — 12 баравари;
- 2-ўрин (кумуш медаль) учун — 10, ўқитувчисига — 8 баравари;
- 3-ўрин (бронза медаль) учун — 8, ўқитувчисига — 6 баравари;
- лауреат учун — 6, ўқитувчисига — 4 баравари.
“Баркамол авлод” болалар мактаблари ўқувчилари халқаро миқёсдаги тадбирларда иштирок этиши ўқигани учун ота-оналардан тўловидан тушган, бюджетдан ташқари топилган маблағлар ва ҳомийлар ҳисобидан амалга оширилади.
Мактабдан ташқари таълим муассасалари Сирдарё вилояти тажрибаси асосида ва умумтаълим муассасалари кутубхоналарини янгидан қуриш индивидуал лойиҳалар бўйича амалга оширилади.
Мактабдан ташқари таълим муассасалари ва умумтаълим муассасалари кутубхоналарини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишларини амалга ошириш бўйича буюртмачи вазифаси Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси зиммасига юклатилади.
Мактабдан ташқари таълим муассасалари мол-мулкидан самарали фойдаланиш ҳамда малакали кадрлар билан таъминлаш Халқ таълими вазирлиги зиммасига юклатилади.
Мавзуга оид
11:48 / 03.06.2023
2023-2024 ўқув йилидан бошлаб ҳар битта ҳудудда «Баркамол авлод» болалар мактаблари ташкил этилади
11:55 / 09.09.2022
110-мактабда кийиниш хонасига камералар ўрнатилиши билан боғлиқ можаро келиб чиқди
16:02 / 08.09.2022
Республика таълим маркази раҳбари янги дарсликка тадбиркор Мурод Назаров ҳақида маълумот қўшилганига изоҳ берди
22:46 / 07.09.2022