Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон тирбандликларни бартараф этишда Сингапур тажрибасини йўлга қўйиши мумкин
Сингапур билан транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилади.
Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Абдусамад Мўминов Сингапурнинг мамлакатдаги элчиси (қароргоҳи Сингапурда) Зулкифли бин Баҳаруддин билан учрашди.
Учрашувда Сингапур жамоат транспорти, таксилар фаолиятини тартибга солиш, йўллардаги тирбандликларни бартараф этиш ҳамда аэропортлар бошқаруви каби йўналишлардаги илғор тажрибасини ўрганиш юзасидан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.
Элчи мазкур масалада амалий ёрдам кўрсатишга ҳамда Сингапур ушбу йўналишда Ўзбекистон стратегик ҳамкорига айланишига ишонч билдирди.
Суҳбат давомида томонлар транспорт соҳасида рақамли технологиялар ва ечимларни жорий этишни жадаллаштириш муҳимлиги қайд этган ҳолда ушбу йўналишдаги ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди.
Учрашув якунида томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш юзасидан келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олди.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
21:00 / 11.04.2025
Дунёнинг энг яхши аэропортлари рейтинги эълон қилинди
21:22 / 07.03.2025
Фирибгарлар Сингапур бош вазири дипфейк видеосидан фойдаланиб криптовалюта сотди
11:53 / 11.02.2025