Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик номаълум харидор Россия нефтини сотиб олиш учун 376 млн доллар сарфлади
У Атлантика ўртасида Россия нефтини у кемадан бу кемага олиш ва ташиш учун 13та танкерга 376 млн доллар тўлаган.
Хитойлик номаълум харидор Россия нефтини ташувчи танкерлар учун 376 млн доллар сарфлади, деб хабар берди Business Insider.
Хабарда айтилишича, у Атлантика ўртасида Россия нефтини у кемадан бу кемага олиш ва ташиш учун 13та танкерга 376 млн доллар тўлаган.
Харидор 10та танкерни май-июл ойлари давомида сотиб олган. Барча кемалар Хитойнинг Далян шаҳридаги офис манзили билан боғлиқ, дейилади хабарда.
Нашрнинг маълумот беришича, барча кемалар ишлаб чиқарилганига 15 йилдан ошган ва анъанавий нефт компанияларига алоқаси йўқ. Номаълум харидор тўловни нақд пулда амалга оширгани айтилмоқда.
Таҳлилчиларнинг фикрича, бундай ҳаракат Россия нефти импортига нисбатан санкцияларни бузмайди. Аммо бу янги яширин нефт бозори пайдо бўлганини англатади.
Мавзуга оид
11:46 / 20.05.2025
ЕИ Россия нефти нархини 50 долларгача туширишни таклиф қилмоқда
22:01 / 05.05.2025
Саудия Арабистони июн ойида Осиё давлатлари учун нефт нархини оширади
11:01 / 15.04.2025
БААда соҳилга нефт сизиб чиқди: туристлар ўзларини ёмон ҳис қилмоқда
10:05 / 11.04.2025