Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ногиронлиги бўлганларга тиббий хулоса тақдим этилишини реал вақтда кузатиш жорий этилади
Тиббий-маслаҳат ва тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиялари ўртасида электрон маълумот алмашиш жорий қилинади
Тиббий-маслаҳат комиссиялари (ТМК) ва тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиялари (ТИЭК) ўртасида электрон маълумот алмашиш жорий қилинади.
АОКАда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида соҳада амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.
2021 йил 1 декабридан бошлаб, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ногиронлиги бўлган шахс ишлаши мумкин бўлган касблар тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда “Бандлик хизмати” ахборот тизимига юбориш тизими жорий этилган.
2022 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, ўзгалар парваришига муҳтож 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар рўйхатини Пенсия жамғармасига электрон тарзда ўтказиш тизими йўлга қўйилди.
Жорий йил 1 сентябрига қадар "Ижтимоий хизмат" электрон платформаси тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу платформа орқали ногиронлиги бўлган шахсларга электрон тарзда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан тиббий хулосалар тақдим этилиши ҳамда агентлик туман (шаҳар) бўлимлари томонидан таъминот босқичларини реал вақт режимида кузатиб бориш тизими жорий этилади.
Мавзуга оид
15:26 / 04.10.2023
“Фарзандим учун ҳамма нарсани ўрганишга тайёрман” – ногиронлиги бўлган шахслар учун медиалойиҳадан репортаж
08:03 / 31.07.2023
Ногиронлиги бор шахслар учун «Тўсиқсиз туризм» дастури амалга оширилади
14:17 / 14.07.2023
Ногиронлар бензин учун тўлаб келинган имтиёздан беш ойдан буён фойдалана олмаган. Сабаби ҳозирча номаълум
09:06 / 05.06.2023