14 август куни россиялик ҳарбий корреспондент Юрий Котенок украиналик ҳарбийлар «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясининг Попаснаядаги базаларидан бирини ўққа тутганини хабар қилди. Украина қуролли кучлари тунда йўлланган зарбалар оқибатида Херсон областидаги Антонов кўприги фойдаланишга буткул яроқсиз ҳолатга тушганини маълум қилди. Россиялик ҳарбийлар эгаллаб олган Энергодар шаҳри мэри ҳудудида Запоррижжя АЭС жойлашган шаҳар ўққа тутилаётганини айтиб берди. Черниҳивда одамлар урушнинг илк давридаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли вайрон бўлган уйларини тозаламоқда. Луҳанск областиининг Рубижне шаҳрида 109 кишининг жасади эксгумация қилинди. Эвакуация эълон қилинган Краматорскда тинч аҳоли вакиллари қолиши давом этмоқда.
Қуйида 14 август куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Черниҳив
Запорижжя
Миколайив
Донбасс шимоли
Лвив