Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди
15 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Олий даражадаги келишувларга мувофиқ ўзаро алоқалар ва сермаҳсул алмашинувлар юқори суръатда давом этаётгани қайд этилди.
Мамлакатда Туркия етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳалари фаол амалга оширилмоқда. Ўзаро савдо кўрсаткичлари ўсмоқда, транспорт ва логистика соҳаларида кооперация алоқалари кучаймоқда. Биргаликдаги гуманитар дастурлар рўёбга чиқарилмоқда.
Икки мамлакат етакчилари минтақавий масалаларга тўхталар экан, август ойи бошида Тошкентда Ўзбекистон, Туркия ва Озарбойжон ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирлари учрашуви муваффақиятли ўтказилганидан мамнун эканини таъкидлади. Ушбу форматдаги амалий ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Халқаро ва минтақавий тузилмалар, Туркий давлатлар ташкилоти ва Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Давлат раҳбари шу кунларда Туркиянинг Коня шаҳрида ўтаётган ва ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этаётган бешинчи Ислом бирдамлиги ўйинлари юксак даражада ташкил этилганини таъкидлади.
Мавзуга оид
16:21 / 22.05.2025
«Яқин орада Шимолий Кипрнинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган кунларни ҳам кўрамиз» – Эрдўған
20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди
10:26 / 16.05.2025
Туркия Путин ва Зеленский тайёр бўлса, уларни қабул қилишга тайёр
17:14 / 14.05.2025