Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада сохта ДХХ ходими қўлга олинди
Марғилон шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг директор ўринбосари Т.И. товламачилик йўли билан вилоятдаги туманлардан бирининг халқ таълими бўлими мудири У.Р.дан пул олаётганда ушланди.
Аниқланишича, Т.И. туман халқ таълими бўлими мудири У.Р.га ўзини “ДХХ вилоят бошқармаси масъул ходими” сифатида таништириб, унинг устидан ариза тушганини маълум қилган. Бўлим мудири ҳар ойда мактаб директорларидан пул талаб қилиб келаётганини, яқинда юқори лавозимга қўйилган аёлдан катта миқдорда пора олганини исботловчи аудио ва видео ёзувлар борлигини айтиб, уни жавобгарликдан қутқариб қолиш эвазига 15 млн сўм талаб қилган.
ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари билан ўтказилган тадбирда Т.И. кўрсатиб ўтилган миқдордаги пулни олаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан Т.И.га нисбатан Жиноят кодекси 165-моддаси 1 –қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди
11:27 / 20.05.2025
Тожикистондан контрабанда қилинган наркотик моддалар тўхтатиб қолинди
17:02 / 15.05.2025