Ўзбекистон | 11:53 / 16.08.2022
11433
1 дақиқада ўқилади

Таълим ташкилотларида дарслар 5 сентябрдан бошланади

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон таълим ташкилотларида дарс жараёнлари 5 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси хабар берди.

Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун дам олади:

  • 1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);
  • 2 сентябрь — жума (иш ҳафтаси туридан қатъий назар қўшимча дам олиш куни); 
  • 3 сентябрь — шанба (олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни); 
  • 4 сентябрь — якшанба (дам олиш куни).

5 сентябрь, душанба куни барча таълим муассасалари учун 2022-2023 ўқув йили илк ўқиш куни бўлади.

Маълумот учун, 2021 йилда дарслар 6 сентябрдан тўлиқ анъанавий тарзда бошланганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид