Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ободонлаштириш ходимини машинада уриб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи ушланди
Жорий йил 15 август куни тахминан соат 12:50 да, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчасида Spark русумли машина ҳайдовчиси йўл четида турган пиёдани уриб юборган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, у биринчи ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан кетиб қолган.
Оқибатда, пиёда, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ишчиси, 1967 йилда туғилган, Г.К. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Автомашинада пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчининг шахси аниқланган. У 1990 йилда туғилган Ю.Р. экани аниқланди. Ҳозирда ҳайдовчи ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодекси 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
16:55 / 17.03.2025
Коммунал ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги вазифалар белгилаб олинди
11:10 / 26.02.2025
Ободонлаштириш бошқармасига тегишли бинода электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:16 / 11.01.2025
Ободонлаштириш бошқармалари таркибида ички йўлларни сақлаш участкалари ташкил этилади
16:19 / 28.12.2024