Ўзбекистон | 10:07 / 17.08.2022
7457
1 дақиқада ўқилади

Чимёнда адашиб қолган беш киши ФВВ томонидан қутқарилди

Фуқаролар хавфсизлиги таъминланган ҳолда психологик ёрдам кўрсатилиб, тоғ чўққисидан олиб тушилган. 

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Кеча, 16 август тахминан соат 13:50 фуқаро Д.Г. Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига берган хабарига кўра, 15 август куни у Бўстонлиқ тумани Чимён тоғ тизмасига сайр қилиш мақсадида 5 нафар набираси билан борган ва йўлдан адашганини маълум қилиб, амалий ёрдам сўраган.

Хабарга асосан, зудлик билан қидирув-қутқарув ишларига Чимён отряди альпинист қутқарувчилари жалб қилинган. Қутқарувчилар томонидан аҳоли пунктидан 15 км узоқликда бўлган Мозорсой ва Тешиктош тоғлари ҳудуди бўйлаб олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида, фуқаролар 16 август куни соат 18:20 да топилган.

Ушбу фуқаролар хавфсизлиги таъминланган ҳолда психологик ёрдам кўрсатилиб, тоғ чўққисидан олиб тушилган. 

Фуқароларнинг соғлиқлар яхши, уларга ҳеч қандай тан жароҳатлари етмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид