Чимён дам олиш ҳудудида қор кўчкиси содир бўлди
Қор кўчкисининг ҳажми 750 метр куб бўлган. Ҳодиса оқибатида талафот бўлмаган ва ҳеч ким жабрланмаган.
Чимён дам олиш ҳудудида қор кўчкиси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзгидромет агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, шу йилнинг 5 апрел куни соат тахминий 6:00-11:00 оралиғида Чимён дам олиш ҳудудида шимолий экспозициядан аралаш қор қопламидан 1 дона қор кўчкиси тушган. Унинг ҳажми 750 метр куб бўлган.
“Талафот бўлмади ва жабрланганлар йўқ. Тоғли ҳудудларда об-ҳавонинг ноқулайлиги ҳамда ёғингарчилик бўлганлиги сабабли муддатидан кеч берилмоқда”, дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзгидромет 8–9 апрел кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабаб 8 та вилоятда сел хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.
Мавзуга оид

16:05 / 24.02.2025
Икки вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

21:41 / 31.12.2024
Бўстонлиқда 12 январгача ҳаракат бир томонлама бўлади

22:08 / 06.12.2024
Президент Чимёнда капсула уйлардан иборат дам олиш масканини кўздан кечирди

12:04 / 13.08.2024