Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бозорлардаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи маълум қилинди
Ўзбекистон деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.
Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2022 йил 17 август куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:
- суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 49 500 – 78 000 сўм;
- қўй гўшти (1 кг) ➖ 58 000 – 90 000 сўм;
- картошка (1 кг) ➖ 2000 – 6000 сўм;
- пиёз (1 кг) ➖ 2000 – 7000 сўм;
- сабзи (1 кг) ➖ 1 500 – 6 000 сўм;
- тухум (10 дона) ➖ 7000 – 15 000 сўм;
- гуруч (1 кг) ➖ 5000 – 25 000 сўм;
- ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 16 000 – 30 000 сўм;
- шакар (1 кг) ➖ 12 000 – 17 000 сўм.
Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.
Мавзуга оид
22:11 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
22:14 / 05.05.2025
Қўйлиқдан репортаж: бозор ташқарисидаги ноқонуний деб топилган дўконлар бузилмоқда
09:41 / 05.05.2025
«Юнусобод» бозорининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланди
10:02 / 16.04.2025