Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳоким ёрдамчиси фаолияти самарадорлиги оширилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича намунавий концепция тасдиқланди.
Концепция асосий вазифалари:
- маҳаллалар “ўсиш нуқталари”ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш;
- янги тадбиркорликни, “драйвер” лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш;
- маҳалла ихтисослашувидан келиб чиқиб, аҳоли камбағал қатлами даромадини, камбағал аҳоли билан манзилли ишлаш йўллари самарадорлигини ошириш;
- ҳар бир маҳалла инфратузилмасини шакллантириш устувор йўналишларини аниқлаш, давлат тасарруфидаги инфратузилма объектлари, ер участкалари, бўш турган объектлардан ДХШ асосида самарали фойдаланиш;
- “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш;
- касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига жалб этиш бўйича манзилли кўмаклашиш.
Концепция ҳар йили январь ойида, жорий йилда, истисно тариқасида, сентябрь ойида ҳоким ёрдамчиси томонидан ишлаб чиқилади, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларида ҳар томонлама муҳокама қилинади ҳамда тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимига киритилади.
Ҳоким ёрдамчилари тасдиқланган концепция ижроси юзасидан ҳар ойда - фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари йиғинларида, ҳар чоракда - тегишли туман (шаҳар) ҳокимига ҳамда йил якуни бўйича - халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига ҳисобот тақдим этади.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
14:26 / 29.04.2025