Ўзбекистон | 19:52 / 23.08.2022
7333
3 дақиқада ўқилади

Jalinga технологияси: «Мақсадимиз — бутун дунё бўйича таълим стандартларини ошириш»

Қайд этилишича, дунёда Jalinga студияларининг муқобили йўқ, компания жаҳон бозорида мутлақ етакчи ҳисобланади.

Forbes журналида таълим жараёнида ўзига хос бурилиш ясаган Jalinga компанияси ва унинг Ўзбекистондаги ҳамкорлари тўғрисида мақола чоп этилди.

Қайд этилишича, дунёда Jalinga студияларининг муқобили йўқ, компания жаҳон бозорида мутлақ етакчи ҳисобланади. Россиядаги кўплаб етакчи олий ўқув юртлари, мактаблар ва йирик компанияларни забт этган Jalinga ҳозирда араб дунёси, Европа, Шимолий ва Жанубий Америка мамлакатларидаги ҳамкорлар билан музокаралар олиб бормоқда. Компаниянинг Англия, Нидерландия, Польша, Латвияда студиялари мавжуд ва тез орада АҚШ, Мексика, Бразилия, Канада, Германия ва Японияда ҳам очилади.

“Ўзбекистонга Jalinga технологиялари кириб келишида давлат билан биргаликда Ҳасан ва Ҳусан Мамасаидовлар раҳбарлигидаги MFactor компанияси муҳим роль ўйнади. Россияга сафарларидан бирида улар Jalinga технологиясининг қандай ишлашини кўришди ва уни Ўзбекистонга олиб келишга қарор қилишди. Шу тарзда мамлакатнинг етакчи университетлари ўқитувчиларига талабалар ва мактаб битирувчилари учун курсларни ёзиш имконини берувч Jalinga.uz лойиҳасига асос солинди”, дейилади мақолада.

Ҳасан Мамасаидовнинг сўзларига кўра, Андижон ҳокимининг қўллаб-қувватлаши билан IELTS ва олий ўқув юртларига кириш имтиҳони топшириш, турли таълим дастурлари учун тайёрловчи видеокурслар ёзиладиган Jalinga студияси ишга туширилди. Таълим дастури доирасида 2022-23 йилларда 160га яқин олий ўқув юртлари студияларда таълим контентларини ёзиш учун грантлар олади.

«Jalinga» ва иқтидорли ўқитувчиларнинг салоҳияти туфайли дарсликлар чиқариш учун сарфланадиган миллиардлаб маблағлар тежаб қолинади ва болалар Ўзбекистоннинг исталган нуқтасида ва сифатли таълим олиш имкониятига эга бўлади», дейди у.

«Биз келгуси авлод яхши таълим олишини истаймиз. Шу боис кучли ўқитувчиларни топишимиз, улар билан биргаликда Jalinga студияларида дарсларни ёзиб олишимиз, дарсларни дастлаб Андижондаги, кейинчалик бутун Ўзбекистондаги мактабларда трансляция қилишимиз керак. Ҳозирда олий ўқув юртларига кириш учун сифатли таълим дастурларини тайёрлай оладиган ўқитувчиларни саралаяпмиз. Уларга Jalinga студияларида дастурларни бепул ёзиш имкониятини берамиз ва улар бу видеоларни ўзларининг YouTube-каналларига жойлашлари мумкин», дейди Ҳусан Мамасаидов.

Ҳозирда Ўзбекистонда учта студияга эга Jalinga майдончаси, саҳна ва конференц-ҳудудга эга Jalinga Academy мавжуд. Йил охирига қадар Ўзбекистонда яна 20та студия ташкил этилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид