Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:41 / 24.08.2022
10320
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон қовун ва тарвуз экспортидан қанча даромад қилгани айтилди
2022 йил январь-июль ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 26,6 млн AҚШ долларига тенг бўлган 98,1 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.
Фото: Kun.uz
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, қовун ва тарвуз экспорти ҳажми 2021 йил мос даври билан солиштирилганда 44,5 минг тоннага ошган.
2022 йил 7 ойида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар қуйидагича:
- Қозоғистон – 47 минг тонна;
- Россия – 23,4 минг тонна;
- Қирғизистон – 14,4 минг тонна;
- Тожикистон – 9,3 минг тонна;
- Беларусь – 1,9 минг тонна.
2022 йил 7 ойида хорижга энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган ҳудудлар:
- Тошкент вилояти – 23,4 минг тонна;
- Фарғона вилояти – 12,8 минг тонна;
- Андижон вилояти – 11,4 минг тонна.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш