Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:18 / 25.08.2022
5836
2 дақиқада ўқилади
Болаларда туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш давлат дастури қабул қилинади
Президентнинг “2023-2027 йилларда болаларда туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш давлат дастури тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
2023-2027 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш давлат дастури тасдиқланади.
Қуйидагилар 2023-2027 йилларда болаларда туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш асосий устувор йўналишлари этиб белгиланади:
- ҳомиладорлик дастлабки уч ойида аёлларни туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида оммавий перинатал скринингдан ўтказиш, хавф гуруҳига кирган ҳомиладор аёлларда генетик текширувларни амалга ошириш чора-тадбирларини такомиллаштириш;
- ҳомила ва кичик ёшдаги болаларда хромосома синдромларини аниқлашда лаборатор диагностика замонавий усулларини, молекуляр-цитогенетик ҳамда молекуляр-генетик технологияларни жорий этиш;
- “Она ва бола скрининги” марказларини юқори технологик тиббий диагностика ускуналари, сарфловчи буюмлар, реагентлар ва зарур материаллар билан жиҳозлаш орқали, улар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
- болаларда ирсий касалликларга барвақт ташхис қўйиш усулларини такомиллаштириш орқали чақалоқларни оммавий текшириш, бемор болаларни дори воситалари ва болалар учун махсус озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш орқали ирсий касалликларни даволаш самарадорлигини ошириш;
- “Она ва бола скрининги” марказлари кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда соҳага энг замонавий технологияларни жорий этиш мақсадида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги қуйидаги таклифларига розилик берилади:
- 2025 йил якунига қадар Тошкент шаҳрида республика "Она ва бола скрининги" марказини халқаро стандарт талабларига жавоб берадиган янги бинога жойлаштириш;
- 2024 йил 1 январига қадар республика ҳамда Нукус, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона “Она ва бола скрининги” марказларини молекуляр-цитогенетик текширувларни ўтказувчи юқори технологик тиббий диагностик ускуналар билан жиҳозлаш.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
18:29 / 09.04.2025
Британияда маълумотлар таҳлили асосида «қотилликларни башорат қилувчи» тизим ишга туширилади
15:31 / 24.03.2025
Oylikbot ўрнига янги дастур ишга туширилади
11:29 / 14.03.2025
Серияли облигациялар дастурига талаблар белгиланди
14:22 / 05.02.2025