Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубай аэропорти дунёдаги энг гавжум аэропортга айланди
Дубай аэропорти августда 4,1 миллион нафар кишини қабул қилган.
Фото: AP
Август ойида Дубай халқаро аэропорти дунёдаги энг гавжум аэропорт бўлди. Бу ҳақда Travel Daily Media хабар берди.
OAG авиацион компаниясининг маълумотига кўра, Дубай аэропорти августда 4,1 миллион нафар кишини қабул қилган.
2022 йилнинг иккинчи чорагида аэропортда 14,2 миллион нафар йўловчи қайд этилган.
Рўйхатда иккинчи ўринни 3,4 миллион кишини қабул қилган Лондондаги Ҳитроу аэропорти эгаллади.
Гавжум аэропортлар ўнталигидан шунингдек, Амстердам (3,15 миллион киши), Париждаги Шарл-де-Голл (3,14 миллион киши), Истанбул (2,9 миллион киши), Франкфурт (2,9 миллион киши), Доҳа (2,2 миллион киши), Лондондаги Гатвик (2,094 миллион киши), Сингапурдаги Чанги (2,089 миллион киши) ва Мадрид аэропорти (2,012 миллион киши) ўрин олди.
Мавзуга оид
18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади
17:32 / 29.04.2025