Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳокимият органларининг шаҳарсозлик объектларини қуриш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколати тўхтатилади
Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги маъмурий тартиб-таомиллар такомиллаштирилиши муносабати билан Шаҳарсозлик кодексига ўзгартишлар киритилади.
Қарор лойиҳасида айтилишича, E-qaror тизими мониторинги натижаларига кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан аксарият ҳолларда қурилиш соҳасидаги маъмурий тартиб-таомилларга зид равишда қарорлар қабул қилинаётгани маълум бўлган.
Ҳокимликлар томонидан E-qaror тизими орқали 558 та ҳолатда қонунчиликка номувофиқ равишда қурилишга рухсат бериш, реконструкция қилиш, вақтинчалик бино-иншоотлар қуришга рухсат бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинган.
Бундан ташқари, айрим ҳолларда қурилиш рухсат бериш ҳақидаги қарорлар билан қонунчиликка номувофиқ тарзда ер участкалари ажратилишига йўл қўйиляпти.
Шаҳарсозлик кодекси 21- ва 22-моддаларига асосан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ижро этувчи ҳокимият органларининг шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳамда шаҳарсозлик фаолияти соҳасида қабул қилинаётган қарорлар тўғрисида аҳолини мунтазам равишда хабардор қилиш ваколатларини чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда.
Билдирилишича, лойиҳа қурилиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишдаги мавжуд муаммоларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар ва зиддиятларни, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни бартараф этишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
19:08 / 13.05.2025
Тошкентда автобуслар учун йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
17:27 / 05.05.2025
Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланади
16:10 / 05.05.2025
Тошкентдаги Қўйлиқ бозори ёпилмаслиги маълум қилинди
20:46 / 18.04.2025