Молдова собиқ президенти халқни оммавий норозилик намойишлари ўтказишга чақирди
Молдова собиқ президенти Игорь Додон мамлакат аҳолисини оммавий норозилик намойишлари ўтказишга тайёрланишга чақирди.
"Кишинёвда бир миллиондан ортиқ аҳоли яшайди. Нима, 100 минг киши чиқиб, нуқта қўйиши қийинми? Йўқ. Ҳар бир райондан 300-400 киши бўлса – яна 20 минг киши дегани. Октябр-ноябрда Кишинёвдаги бош майдонда 100-150 минг киши тўпланиши керак ва ўшанда нуқта қўямиз. Бирлашамиз, улоқтириб ташлаймиз, кейин ҳар бир одам ўз мафкураси билан муддатидан аввалги сайловларга бораверади. Биз биргаликда охиригача курашишимиз керак. Майя Санду мамлакатни руминларга сотишини истамайман ва бунга йўл қўймайман", – деди Додон.
25 август куни Апелляция палатаси ҳакамлар ҳайъати Додон адвокатларининг унга нисбатан уй қамоғини бекор қилиш тўғрисидаги сўровини кўриб чиқиши керак эди, аммо мажлис 29 августга кўчирилди.
Аввалроқ Кишинёв район суди Додонга нисбатан уй қамоғи муддатини яна 30 суткага узайтирганди.
Собиқ президент пассив коррупция, ноқонуний бойлик орттириш, давлатга хиёнат ва сиёсий партияни жиноий гуруҳ томонидан молиялаштиришда айбланмоқда.
Мавзуга оид
13:49 / 18.11.2024
Молдовадаги сайловлар: КС шикоятлар туфайли натижаларни ҳали тасдиқламади
00:09 / 13.11.2024
Молдова ҳудудидан яна бир дрон топилди
23:38 / 10.11.2024
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди
21:13 / 05.11.2024