Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Тошкентда қўшма коммюнике имзолади
Ўзбекистоннинг Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га раислиги доирасида кеча Тошкентда ташкилотга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Учрашувда халқаро ҳамда минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди, мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги муносабатлар, ташкилот маконида хавфсизликни мустаҳкамлаш ва барқарорликни таъминлаш, ковид пандемияси салбий оқибатларини бартараф этишда ҳамкорликни давом эттириш масалалари келишиб олинди.
Қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик, барқарорлик ва осойишталикни таъминлаш мақсадида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини кенгайтириш ва кўмаклашишни давом эттириш;
ШҲТ ва бошқа минтақавий ҳамкор ташкилотлар ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш;
ташкилотга аъзо давлатлар қуролли кучлари ўртасида ўзаро дўстлик ва ҳарбий маданият соҳасида алмашувни мустаҳкамлашда муҳим платформа бўлган ҳарбий оркестрлар “Тинчлик навоси” фестивали ўтказилишини давом эттириш ва бошқа масалалар.
ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилиши якунлари бўйича қўшма коммюнике имзоланди. Ҳужжатда бир қатор тадбирлар, қўшма машғулотлар ва ўқувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Тадбир сўнгида ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари навбатдаги йиғилишини 2023 йилда Ҳиндистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
15:00 / 20.05.2025
ЕИ давлатлари янги мудофаа жамғармаси бўйича келишиб олди
14:34 / 20.05.2025
ЕИ ва Британия мудофаа ва савдо ҳамкорлигини тиклайди
18:33 / 19.05.2025