Жаҳон | 22:01 / 26.08.2022
7397
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон гуруч экспорт қилишни камайтирмоқчи

2022 йилда мамлакатда ёғингарчилик кам бўлгани боис шоли майдонлари 8 фоизга қисқарган.

Фото: Reuters

Гуруч етказиб бериш бўйича дунёдаги энг йирик мамлакат – Ҳиндистон ички бозорда нархлар ошгани сабабли бу маҳсулот экспортини қисқартиради. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Bloomberg агентлиги хабар берди.

Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Ҳиндистон ҳукумати гуручни хорижга экспорт қилишни камайтириш имкониятини муҳокама қилмоқда.

2022 йилда мамлакатда ёғингарчилик кам бўлгани боис шоли майдонлари 8 фоизга қисқарди.

Бутун дунёдаги гуруч экспортининг 40 фоизи Ҳиндистон улушига тўғри келади. Гуруч экспортининг камайиши унинг жаҳон бозоридаги нархи кўтарилишига сабаб бўлиши мумкин.

Мавзуга оид