Ўзбекистон | 13:01 / 26.08.2022
8823
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда саноат лойиҳалари кўпайтирилади. Президент мутасаддиларга топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда саноат лойиҳаларини кўпайтириш мақсадида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қорақалпоғистонда Инвесторларга кўмак маркази ташкил этилади. Унда қорақалпоғистонлик тадбиркорларга лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, субсидия, кредит ва компенсация олиш, маҳсулотига бозор топишга кўмаклашиш бўйича бепул хизматлар кўрсатилади.

Инвесторларга кўмак маркази қошида Нукус шаҳридаги 10 гектар ер майдонида Саноат технопарки ташкил этилади.

Кегейли ва Хўжайли туманларида Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил қилинади.

Шунингдек, беш йил муддатга фақат Қорақалпоғистон тадбиркорларига экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун сотиб олинган хомашёларни, мамлакат бўйлаб ташишда 70 фоиз транспорт харажатларини қоплаб бериш тизимини йўлга қўйиш ва бошқа топшириқлар берилди.

Давлат раҳбари Қораўзакда мис ишлаб чиқариш, Қўнғиротда янги каустик сода ва бошқа кимёвий моддалар ишлаб чиқариш заводларини қуриш каби йирик лойиҳаларни қўллаб-қувватлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид