Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 10:09 / 27.08.2022
6078
2 дақиқада ўқилади
Кадастр паспортини тайёрлаш қандай муддатда амалга оширилиши айтилди
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган «Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш» маъмурий регламентига кўра, кадастр паспортини тайёрлаш объект мураккаблигига қараб қатор муддатларда амалга оширилади.
Улар қуйидагича:
- кўчмас мулк объектлари турар жойга оид қисми бўйича: кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача; якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача;
- кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича: умумий майдони 100 кв м — 5 иш кунигача; умумий майдони 100 кв мдан 1 000 кв мгача — 7 иш кунигача; умумий майдони 1 000 кв мдан 5 000 кв мгача — 10 иш кунигача; умумий майдони 5 000 кв мдан 15 000 кв мгача — 15 иш кунигача; умумий майдони 15 000 кв мдан 50 000 кв мгача — 20 иш кунигача; умумий майдони 50 000 кв мдан ортиқ — 25 иш кунигача;
- ажратилган ер участкалари бўйича — 3 иш кунигача.
Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти 2 иш куни мобайнида берилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
21:00 / 09.12.2024
200 долларлик фотосурат, “иш битирган” курка болалари ва қўшмачининг “танка”си – ноодатий поралар
12:07 / 30.11.2024
Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали собиқ бошлиғи 12 йилга қамалди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
22:21 / 01.11.2024