IT-паркда 20, 22 ва 25 қаватли бинолар қуриб битказилди
Президент Шавкат Мирзиёев 27 август куни Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркида қурилган янги биноларни бориб кўрди.
Давлат раҳбари мазкур мажмуа қурилишига 2019 йил 20 ноябрда тамал тоши қўйган, ўтган йили декабрда бунёдкорлик ишларини кўздан кечирган эди. Бугунги кунда 20, 22, 25 қаватли бинолар ва конференция зали қуриб битказилди.
Пойтахт Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки биринчи бўлиб икки қаватли бинода очилган эди. Бугунги кунда осмонўпар мажмуага айланди. IT-парк резидентлари, хизматлар тури кўпайиб бормоқда. Жорий йил 6 ойида улар томонидан 53 миллион долларлик хизматлар экспорт қилинган. Йил якунигача бу кўрсаткич 100 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.
Давлат раҳбари “Алоқабанк” ва “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси биноларидаги шароитларни кириб кўрди. Улар пастки қаватларида мижозларга хизмат кўрсатиш офиси жойлашган. Юқори қаватлар IT корхоналар учун мўлжалланган. Ертўла қисмида 3 минг автомобилга мўлжалланган 3 қаватли тураргоҳ ҳам бор.
IT-паркда қурилиш 2 босқичда олиб борилмоқда. Бу ерда жами 17 та иморат барпо этилади. Соҳадаги ташкилотлар, университет, коворкинг маркази ўзаро узвий фаолият олиб боради. Мажмуа ҳудудида хизмат уйлари, меҳмонхона, кафе ва ресторанлар, дўконлар, спорт майдони, дам олиш жойлари ҳам бўлади.
Мавзуга оид
14:12
Шавкат Мирзиёев: Парламентда мухолифатни жонлантириш зарур
18:36 / 15.11.2024
Бу йил қишда истеъмолчиларга 21 миллиард куб метр газ етказиб бериш режалаштирилган
21:17 / 14.11.2024
ССВ ҳузурида «Харидлар маркази» ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилади
16:20 / 14.11.2024