Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Бразилия шаҳарсозлик соҳасида ҳамкорлик ўрнатади
Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси (қароргоҳи Вашингтон шаҳрида) Жавлон Ваҳобов Бразилиа шаҳрига ташрифи давомида пойтахт шаҳар Халқаро алоқалар офиси директори ўринбосари Эмилиано Диогенес Абреу билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Учрашувда Бразилия вакили Ўзбекистон пойтахти билан икки томонлама ҳамкорликка тайёрлигини билдириб, атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш, шаҳар бошқаруви, энергетика, транспорт ва шаҳарсозлик соҳалари қизиқиш касб этишини таъкидлади.
Бундан ташқари, жамоат хавфсизлиги, сув ресурслари, қаттиқ чиқиндилар, қайта тикланадиган энергия, маданий мерос ва спорт каби йўналишларда истиқболли муносабатлар ўрнатилишига истак борлиги маълум қилинди.
Ўзбекистон шаҳарлари билан биродарлик алоқаларини ўрнатиш ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш манфаатли бўлиши қайд этилди.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
19:08 / 13.05.2025
Тошкентда автобуслар учун йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
17:27 / 05.05.2025