Ўзбекистон | 14:20 / 29.08.2022
2143
1 дақиқада ўқилади

Тошкент - Волгоград йўналишида поездлар қатнови биттага кўпаяди

2022 йил 5 октябрдан ҳафта чоршанба кунлари Тошкент - Волгоград - Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Фото: O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi

Тошкентдан Волгоградгача темирйўл орқали бўлган бўлган масофа 2996 километрни ташкил этади. Поезд 60 соат давомида ҳаракатланади.

Бундан олдин Тошкент - Самара йўналишида поездларнинг қўшимча қатнови йўлга қўйилиши хабар берилганди.

2022 йил 1 октябрдан ҳафтанинг шанба кунлари Тошкент - Самара - Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Поезд Тошкент вокзалидан шанба кунлари соат 19:05 да жўнайди ва душанба куни кечқурун Самарага етиб боради. 2271 километрни ташкил қилувчи йўл 49 соатдан бироз кўпроқ вақтни олади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид