Ўзбекистон | 13:10 / 29.08.2022
9332
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда тез ёрдам машинаси велосипедчини уриб юборди

Ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам машинаси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Пойтахт ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Жорий йил 28 август куни тахминан соат 16:40 ларда Чилонзор тумани КҲАЙ ва Бунёдкор кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

1984 йилда туғилган О.З. «Форд» русумли махсус автоуловини бошқариб кетаётиб, велосипед ҳайдовчиси, 1948 йилда туғилган Ғ.Т.ни уриб юборган. 

Натижада, велосипед ҳайдовчиси Ғ.Т. тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. 

Мавзуга оид