Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Бу онлар албатта ёдда қолади, аммо бу ерга етиб келиш учун ҳар бирингиз катта меҳнат қилгансиз” – Шавкат Мирзиёев
Пойтахтнинг Кўксарой қароргоҳида президент Шавкат Мирзиёев имзолаган фармонга асосан фахрий унвонларга лойиқ кўрилганларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Тадбир бошида давлат раҳбари нутқ сўзлади.
“Хабарингиз бор, турли соҳа ва тармоқларда барчага ибрат ва намуна бўлиб меҳнат қилаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирландилар.
Анъанага мувофиқ, бугун сизларга мана шу фахрли унвон, орден ва медалларни топшириш учун йиғилдик. Давлатимизнинг олий мукофотларини сиз азизларга – ўз эгаларига топшириш мен учун ҳақиқатан ҳам катта шарафдир.
Ҳар бир мукофотланган инсон ўз меҳнати билан бошқаларга намунадир. Бу онлар албатта ёдда қолади, аммо бу ерга етиб келиш учун ҳар бирингиз катта меҳнат қилгансиз. Бугун ҳамма сизларга ҳавас билан қараяпти. Илоҳим мана шу ҳавас сизларни тарк этмасин” – президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, президент томонидан мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, кенг қамровли ижодий, илмий-амалий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтириш, Ўзбекистонда илм-фан, таълим, спорт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларимизни она юртга чексиз муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир қатор шахслар фахрий унвонлар билан тақдирлангани тўғрисидаги тўғрисидаги фармон имзоланган.
Мавзуга оид
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
20:19 / 24.12.2024