Жамият | 22:45 / 30.08.2022
13276
1 дақиқада ўқилади

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов 102 ёшли Ҳамро момога “Шуҳрат” медалини топширди

Президент фармонига мувофиқ, 100 ёшдан ошган бир гуруҳ ўзбекистонликлар «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. Улар орасида Қизилтепа туманида яшовчи 102 ёшли Ҳамро момо Муслимова ҳам бор.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Ҳамро момо 40 йилдан ортиқ вақт давомида ўрта мактабда болаларга бошланғич таълимдан сабоқ берган. Онахон турмуш ўртоғи раҳматли Адиз бобо Шарипов билан 5 фарзандни вояга етказган. Ҳозирги кунда 35 невара, 61 чевара ва 22 нафар эваранинг ардоғида умргузаронлик қилмоқда.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

У кишини айём арафасида қутлаш учун вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари “Оқмачит” маҳалласидаги хонадонга келди. Навоий вилояти раҳбари Нормат Турсунов Президент номидан момони табриклаб, «Шуҳрат» медалини тақди ва байрам совғаларини топширди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Ҳамро момо шу кунларга етказгани учун Яратганга шукр айтиб, халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган давлатимиз раҳбариятига соғлик-омонлик сўраб дуо қилди. 

Мавзуга оид