Ўзбекистон | 07:26 / 30.08.2022
7702
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда қарама-қарши йўлда катта тезликда ҳаракатланган «Ласетти» ҳайдовчиси судга тортилади

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда “Ласетти” русумли транспорт воситаси йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот тақдим этди.

Жорий йил 24 август куни тахминан соат 22.20 ларда 1986 йилда туғилган Ж.М. “Ласетти” русумли транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳолда бошқариб, Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасида йўл қарама-қарши томонида ҳаракатланган. 

Ҳуқуқбузарлик содир этган Ж.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 128-5-моддаси 2-қисми, 135-модда, 194-модда билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган. 

Тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судига тақдим этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид