Ўзбекистон | 07:20 / 16.06.2023
21708
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Ласетти» ҳайдовчиси «Исузу» автобуси билан тўқнашув оқибатида вафот этди 

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йилнинг 15 июнь куни соат 08:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Султония кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1978 йилда туғилган И.С. бошқарувида бўлган «Исузу» русумли автобус ҳамда 1991 йилда туғилган И.М. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

ЙТҲ оқибатида «Ласетти» автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари туфайли тиббий муассасага олиб борилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан у вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга оид