Жаҳон | 13:23 / 31.08.2022
11086
2 дақиқада ўқилади

Германияда украиналик болалар қатнайдиган боғчага ўт қўйишга уриниш кузатилди

Лейпциг туманларидан бирида болалар боғчасига ўт қўйишга уриниш содир бўлди. Полиция сиёсий сабабларни истисно қилмаяпти.

украиналик болалар қатнайдиган боғча

Германия шарқидаги Лейпциг шаҳрида номаълум шахслар ўтган ҳафта охирида Украинадан келган қочқинлар фарзандлари борадиган болалар боғчасига ўт қўйишга уринди, деб хабар берди Bild газетаси 30 август, сешанба куни. Нашр маълумотларига кўра, ҳужумчилар Грюнау туманидаги Entdeckerland болалар боғчасига киравериш яқинида спирт ёки бензин каби ёнувчи суюқликни тўкиб юборишган ва уни ёқишган. 

Жиддий ёнғин содир бўлмаган, олд эшик фақат оловдан озгина зарар кўрган. Ҳужум болалар боғчаси ёпилганидан кейин содир бўлганлиги сабабли, қурбонлар йўқ. 

Entdeckerland боғи 26 август куни кечқурун ёнувчи буюмлар билан ҳужум қилинган қочқинлар бошпанасидан етти юз метр узоқликда жойлашган. Болалар боғчаси ва бошпана бир-биридан атиги саккиз дақиқалик пиёда масофада жойлашгани учун полиция икки ҳужум ўртасида боғлиқлик борлигини истисно қилмаяпти. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу жиноятларни очишга ёрдам берадиган далилларни излаш учун гувоҳлар билан суҳбатлашмоқда, видеокузатув камералари ва ижтимоий тармоқлардаги хабарларни ўрганмоқда. 

Грюнаудаги ҳужумлар 30 йил аввал Росток шаҳрида ирқий тўқнашувлар қурбонларини хотирлаш ҳафтасига тўғри келди, шунинг учун тергов сиёсий сабабларни истисно этмади. Жиноят ишлари бўйича бўлимнинг «Зўравонлик» махсус гуруҳи ишга жалб этилган бўлиб, улар терроризм ва экстремизм ҳолатларини тергов қилиш билан шуғулланади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид