Ўзбекистон | 10:20 / 31.08.2022
7423
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президенти махсус вакили АҚШ элчиси билан учрашди

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм билан учрашди.

Фото: Dunyo

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги афғон йўналишидаги муносабатлар бугунги ҳолати ва истиқболлари, Афғонистондаги вазият ривожи билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Элчи Ўзбекистоннинг афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш ва Афғонистонга иқтисодий жиҳатдан кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Америка томони 25-26 июль кунлари Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси муваффақиятли ўтганини алоҳида таъкидлади. Мазкур форум нафақат Афғонистонда, балки бутун минтақада барқарорликни таъминлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришда муҳим майдонга айлангани қайд этилди.

Мавзуга оид