Ўзбекистон | 16:39 / 31.08.2022
7454
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаралари бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши сентябрда ўтказилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 август куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари шу кунларда мамлакатларда кенг нишонланаётган мустақиллик байрамлари муносабати билан бир-бирини қутлаб, биродар халқларга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Суҳбат чоғида давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссия навбатдаги йиғилишини жорий йил сентябр ойида ўтказишга келишиб олинди.

Транспорт ва энергетика соҳаларида минтақавий аҳамиятга молик устувор инфратузилмавий лойиҳаларни, “Қамбарота-1” ГЭСни қуриш лойиҳасини илгари илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбарлари Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ШҲТ Самарқанд саммити кун тартибини муҳокама қилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид