Ўзбекистон | 07:22 / 01.09.2022
1852
1 дақиқада ўқилади

Айрим корхоналарга «Олмалиқ КМК»дан мисни 10 йилгача тўғридан тўғри сотиб олишга рухсат берилади

Мис хомашёсидан юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини янада кенгайтириш бўйича президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: ОКМК

Ҳужжат лойиҳаси билан Ўзбекистон ҳудудидаги мисни қайта ишлаш қуввати йиллик 2 минг тоннадан юқори бўлган ишлаб чиқарувчи корхоналарга 2024 йил 1 январдан 2035 йил 31 декабрга қадар “Олмалиқ КМК” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган мис катодини, истисно тариқасида узоқ (3 йилдан 10 йилгача) муддатли тўғридан тўғри шартномалар орқали сотиб олишга рухсат берилмоқда.  

Билдирилишича, мамлакатда мис хомашёсини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, уларга боғлиқ бўлган саноат тармоқларида ишлаб чиқаришни кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Қарор лойиҳаси кучга кириши мамлакатда мис хомашёсини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилади, мисни қайта ишлаш қувватлари оширилади ҳамда уларга боғлиқ бўлган саноат тармоқларида ишлаб чиқариш кенгайтирилишига эришилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид