Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги «Жартепа» чегара божхона пости 11 кунга ёпилади
“Жартепа" чегара божхона постида фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов ўрнатилди.
Самарқанд вилоятидаги “Жартепа" чегара божхона постида йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида биноларни капитал таъмирлаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб бориляпти.
Вилоят божхона бошқармаси хабарига кўра, шу сабабли 2022 йил 5-16 сентябр кунлари мазкур божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланишларига вақтинчалик чеклов жорий этилади.
Мазкур чеклов қуйидаги ҳолатларда татбиқ этилмайди:
- дипломатик ва халқаро ташкилотлар ходимларига;
- расмий (ҳукумат) делегациялар таркибига кирувчи шахсларга;
- республикада инвестиция лойиҳалари доирасида фаолият юритиб келаётган хорижий ташкилотлар ходимларига;
- халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;
- мамлакатда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
- Тожикистон давлатида доимий яшовчи Ўзбекистон фуқароларига;
- ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига;
- Тожикистонга кетаётган учинчи давлат фуқароларига.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025