Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтиради
Январь-июль ойларида Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 50 фоиздан кўпроққа ўсди.
Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Россияга ташрифи доирасида бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Россия ҳукумати аъзолари билан икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги муносабатлар ҳолати ва уларни ривожлантиришга бағишланган учрашувлар ўтказди.
Россия ҳукумати раиси ўринбосари Денис Мантуров билан бўлиб ўтган музокараларда ўзбек ишлаб чиқарувчилари тўқимачилик саноати маҳсулотлари, маиший техника ва қурилиш материалларини Россия бозорига етказиб беришни ошириш биргаликда таҳлил қилинди. Икки мамлакат корхоналари ўртасида саноат кооперациясини кенгайтиришга қаратилган қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўриб чиқилди.
Россия ҳукумати раиси ўринбосари Алексей Оверчук билан бўлиб ўтган суҳбатда савдо-иқтисодий ҳамкорлик муҳокама қилинди. Инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, саноатда кооперация алоқаларни мустаҳкамлаш ва Марказий Осиёда халқаро транспорт-логистика коммуникацияларини ривожлантиришга эътибор қаратилди.
Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан учрашувда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни ўзаро етказиб беришни кўпайтириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзбек-россия ҳамкорлиги кун тартибидаги бошқа масалалар муҳокама қилинди. Томонлар жорий йилда икки томонлама тадбирларни ўтказишни муҳокама қилди.
Россия ҳукумати раиси ўринбосари Виктория Абрамченко билан учрашув озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кўпайтиришга бағишланди. Жорий йил январь-июль ойларида Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 2021 йил шу даврига нисбатан 52 фоизга ўсиб, 222,5 миллион долларни ташкил этди. Ушбу йўналишда алоқаларни ривожлантириш келишувига эришилди.
Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Россия темир йўллари" раҳбарияти, Россия йирик компаниялари вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Музокараларда қишлоқ хўжалиги, Марказий Осиёда транспорт-логистика коммуникацияларини ривожлантириш, бошқа манфаатли масалалар бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга келишилди.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
21:05 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
12:05 / 16.05.2025