Ўзбекистон | 08:43 / 06.09.2022
6802
1 дақиқада ўқилади

Корея билан жиноятда гумонланган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот алмашиш йўлга қўйилади

Жанубий Корея маҳаллий полиция бошқармалари билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ҳамкорлик ривожлантирилади.

Фото: Dunyo

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси ходимлари Кёнсан-намдо провинцияси маъмурий маркази Чангвон шаҳри полиция департаменти Халқаро ҳамкорлик бўлими масъул ходими Сонг Пёнг Жин билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Чангвон шаҳрида Ўзбекистон фуқароларининг кўплиги ҳисобга олиниб, муайян жиноятни содир этишда гумон қилинаётган ўзбекистонликлар тўғрисида ўз вақтида маълумот алмашиш учун мазкур департамент ходимлари билан бевосита алоқаларни йўлга қўйиш таклиф этилди.

Сонг Пёнг Жин Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган жиноятларни профилактика қилишда элчихона билан яқин ҳамкорликни ташкил этишга тайёрлигини таъкидлади. 

Полиция вакили сўзларига кўра, шаҳарда 2 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси истиқомат қилади. Сонг Пёнг Жин Чангвон шаҳар полиция департаменти Ўзбекистон фуқаролари ушбу давлатда бирор ноқулайликларсиз яшаши учун барча имкониятларни ишга солишини таъкидлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид