Ўзбекистон | 11:09 / 07.09.2022
2713
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея Тошкент вилоятида 4 та соҳада янги лойиҳаларни амалга оширмоқчи

Тошкент вилояти ҳокими Жанубий Корея – Марказий Осиё ҳамкорлик форуми котибияти ижрочи директори билан учрашди.

Фото: Dunyo

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Корея Республикасида бўлиб турибди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Тошкент вилояти ҳокими кеча Жанубий Корея – Марказий Осиё ҳамкорлик форуми котибияти ижрочи директори Ли Чонг Гук билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳозирги кундаги даражасига юқори баҳо берилди.

Учрашувда томонлар транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги, саноат зоналари, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ва мавжуд лойиҳаларни тизимли давом эттиришга келишиб олди.

Жанубий Корея вакиллари ҳозирда Ўзбекистонда доривор ўсимликлар, тиббиёт, балиқчилик ва саноатни ривожлантириш соҳаларида лойиҳалар амалга ошираётгани ҳақида маълумот берилди.

Томонлар ҳамкорликни давом эттириш ва янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш йўлларини биргаликда кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид