Ўзбекистон | 07:34 / 08.09.2022
5418
2 дақиқада ўқилади

Ҳудудларда тадбиркорлик ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби ўзгарди

Фото: Free Photo

Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ҳудудларида тадбиркорлик ривожланганлик даражасини баҳолаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Business Indicator тизими «Ягона давлат назорати» тизими билан интеграция қилинади. Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида эълон қилинади.

Президент фармони билан 2022 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига маъмурий босим даражасини аниқлаш ва енгиллаштириш, ҳуқуқбузарликлар олдини олишга қаратилган Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси жорий этилган.

Индекс тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан «Ягона давлат назорати» ахборот тизими орқали текширув натижалари асослилиги ҳамда қонунийлиги, профилактик тадбирлар ва текширувлар мутаносиблиги, тадбиркорлар текширув натижаларидан қониқиш даражаси каби кўрсаткичлар асосида тузилади.

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамаси қарорида тасдиқланган республика ҳудудларида тадбиркорлик ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилмоқда. 

Индексни шакллантиришда, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга оид қуйидаги қўшимча кўрсаткичлар инобатга олинади: тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш қонунийлиги; назорат қилувчи органлар текшириш ўтказиш ҳақидаги аризалари асослилиги; текширишларни тадбиркорлик субъектларини огоҳлантириш билан якунлаш даражаси; текширувчи мансабдор шахслар профессионаллик даражаси.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид