Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси устав капитали 1 млрд долларга етказилади
Тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси МЧЖга айлантирилди.
“Ўзбекистон Тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
“Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси бошқарув компанияси” акциядорлик жамияти устав капитали 100 миллион АҚШ долларига тенг “Ўзбекистон Тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси” МЧЖ шаклидаги инвестиция компанияси сифатида қайта ташкил қилинди.
Инвестиция компанияси устав капитали 1 миллиард АҚШ долларига етказилади. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири инвестиция компанияси кузатув кенгаши раиси ҳисобланади.
Инвестиция компанияси инвестицияларни қуйидаги усуллар билан жалб қилади:
- кредит (қарз) олиш ва инвестиция компанияси устав капиталига инвесторлар пул маблағларини жалб қилиш;
- юридик шахсларни ташкил этиш ёки улар устав фондларида (устав капиталида), жумладан мол-мулк сотиб олиш йўли билан иштирок этиш;
- йирик институционал ва стратегик инвесторлар билан ҳамкорлик ўрнатиш, жумладан нуфузли халқаро молия марказлари юрисдикцияларидан фойдаланиш.
Мавзуга оид
13:15 / 26.05.2025
Ўзбекистон Хитойнинг йирик компаниялари билан 20 дан ортиқ келишувлар имзолади
12:42 / 23.05.2025
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги 4,5 баробарга пасайди
13:25 / 13.05.2025
Ўзбекистон-Словакия ҳукуматлараро комиссияси биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
08:52 / 12.05.2025