Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари фаолияти ташкил этилади
Божхона соҳасидаги тартиб-таомиллар такомиллаштирилиши муносабати билан ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Божхона кодексига ва «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги қонунга киритилаётган ўзгартиришлардан келиб чиқиб, қонунчиликдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Ҳукумат айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
- божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тартиботларини рақамлаштириш;
- Ўзбекистон ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини ташкил этиш;
- транзит декларацияси ва товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш тартиботлари учун пасайтирилган божхона йиғимлари ставкаларини белгилаш;
- қиймати базавий ҳисоблаш миқдори ўттиз бараваригача бўлган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини соддалаштирилган тартибда декларациялаш.
Эндиликда, мева-сабзавот маҳсулотлари божхона назорати ва расмийлаштируви экспорт қилувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими асосида амалга оширилади. Бунда ҳужжатлардаги мавжуд маълумотлар ишончлилиги, маҳсулотларни Ўзбекистон божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтиш ҳолатлари учун экспорт қилувчи жавобгар ҳисобланади.
Давлат божхона қўмитаси Божхона институти магистратура таълим йўналишига қабул қилинган ходимлар институт тингловчиси ҳисобланади. Магистратурада ўқиш даврида тингловчилар охирги эгаллаган лавозимидан кам бўлмаган миқдорлардаги пул таъминоти сақланган ҳолда божхона органлари ихтиёрида қолдирилади.
Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламентларига ҳам қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Мавзуга оид
11:43 / 26.05.2025
Фақат миллий маҳсулотлар сотиладиган савдо марказлари ишга туширилади
14:34 / 20.05.2025
ЕИ ва Британия мудофаа ва савдо ҳамкорлигини тиклайди
15:16 / 10.05.2025
Иркутскда ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун савдо уйлари ташкил этилади
08:12 / 29.04.2025