Ўзбекистон | 10:46 / 12.09.2022
3199
1 дақиқада ўқилади

Қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилма яратилди

Ҳар бир тизим йилига 32 минг кВт соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Видеодан кадр

Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилмаларни яратиш ва ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда энергия сақлаш тизимига эга бўлган қуёш фотоэлектр тизими орқали маҳаллий электр тармоғи билан параллел ҳолда ишлайдиган электромобилларни тез зарядлаш қурилмаси ишлаб чиқилди.

Таъкидланишича, ҳар бир тизим йилига 32 минг кВт соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бунда, 950 та электромобилни зарядлаш имконияти яратилади ҳамда 11,2 минг куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 19,8 тонна зарарли газлар чиқиши олди олинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид