Жаҳон | 13:53 / 13.09.2022
31521
6 дақиқада ўқилади

Украин ҳарбийларининг янги ўлжалари, Белгородда қочқинлар лагери. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 201-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина ҳарбийлари Шимолий Доннинг чап соҳилидаги Святогорск шаҳри озод этилганини хабар қилишди, россияликлар бу шаҳарни июн ойида эгаллашганди. «ДХР» раҳбари Денис Пушилин ҳозирча шаҳар томонларнинг ҳеч бири томонидан «тўлиқ назорат қилинмаётгани»ни маълум қилган.
  • Украина армиясининг «Жануб» оператив қўмондонлиги сўнгги икки ҳафтада Херсон областида 13 та аҳоли пунктлари озод этилиб, 500 кв.км ҳудуд Украинага қайтарилганини эълон қилди. Бешта аҳоли пунктлари номма-ном келтирилган: шимолда Днепропетровск област билан чегара ҳудудидаги Високопиля, Нововознесенске ва Миролюбивка, жануброқда Миколайив области чегарасидаги Билогирка ва Сухий Ставок.
  • Украина прокуратураси Чугуйив районидаги озод этилган Зализничное қишлоғида тинч аҳоли вакиллари бўлган тўрт киши жасади топилган - уларда қийноқ излари аниқланган.
  • Россиянинг Белгород области губернатори Вячеслав Гладков душанба куни тонгда украин ҳарбийлари артиллериядан россияликларнинг Логачёвка қишлоғидаги чегара пунктини ўққа тутганни хабар қилди, натижада кекса ёшли аёл ҳалок бўлиб, яна тўрт киши яраланган.
  • Украина президенти Володимир Зеленский Россия Европага электр энергияси экспорт қилмаслиги учун Украинанинг энергетика объектларига ракета зарбалари бераётганини айтди.
  • Украина вице-премьери Ирина Верешчук озод этилган ҳудудларда бу ерга Россия дастури бўйича дарс бериш учун келган россиялик ўқитувчилар қўлга олингани — энди улар суд қилиниши ва уруш урф-одатларини бузгани учун 12 йилгача қамалиши мумкинлигини айтди.
  • Қрим раҳбари Сергей Аксенов тармоқда Боғчасаройдаги тўйлардан бирида «Червона Калина» қўшиғи куйлангани акс этган видео тарқалгач, «националистик мадҳияларни куйлаганлар»га жиноий иш очиш билан таҳдид қилди 
  • Москва ва Санкт-Петербургнинг 18 округидаги муниципал депутатлар РФ президенти Владимир Путиннинг истеъфоси талаб этилган баёнотни имзолашди.

Қуйида 12 сентябр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Харкив ўққа тутилиши оқибатлари

Электр узатиш линияси фонида кўтарилган тутун. Россия армияси Харкив областидан чекингач Харкив шаҳри ҳар куни ўққа тутилмоқда. 12 сентябр куни шаҳар яна электр ва сув таъминотисиз қолди.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Электр узатиш линиясида мажақланган устун ва симлар. Россия муҳим инфратузилма объектларига зарба беришда давом этмоқда.
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA
Ўт ўчирувчилар россияликлар зарбасидан кейин полиция биносида чиққан ёнғинни ўчирмоқда.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Россияликлар зарбасидан кейин шаҳардаги кўчалардан бирида ётган одам жасади.
Vitalii Hnidyi / Reuters / Scanpix / LETA
Россияликлар зарбасидан вайрон бўлган бинодан бутун қолган буюмларини олиб чиқаётган маҳаллий аҳоли вакиллари. Украина Бош штабига кўра, кун давомида россиялик ҳарбийлар Украина ҳудудидаги ҳарбий ва фуқаролик объектлари бўйлаб иккита ракета ва 25 авиация зарбаси йўллаган, баравар ўт очиш реактив тизимидан 11 та снаряд учирилган.
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA

 Харкив областининг украин ҳарбийлари озод этган ҳудудлари

Украин ҳарбийси снаряд келиб тушишидан яксон бўлган автомобил фонида. Украина президенти Володимир Зеленский сентябр ойи бошидан буён украин армияси мамлакат шарқи ва жанубида олти минг квадрат километр ҳудудини озод қилгани ҳақида айтди.
Kostiantyn Liberov / AP / Scanpix / LETA
Украинларнинг Харкив областидаги йўллардан бирида турган ўзиюрар артиллерия қурилмаси.
Kostiantyn Liberov / AP / Scanpix / LETA
Харкив областидаги йўллардан бирида ўзининг ярадор қуролдошига ёрдам бераётган украиналик ҳарбий. Яқин жойда украинлар ҳарбий техникалари турганини кўриш мумкин. Фото: Kostiantyn Liberov / AP / Scanpix / LETA
Россиялик аскарлар Харкив областининг Уди қишлоғидаги ҳовлида дарахтга ўрнатиб кетган мина.
Украина миллий полицияси матбуот хизмати / Reuters / Scanpix / LETA
Россия армияси чекиниш вақтида Изюм шаҳри атрофидаги ҳовлида ташлаб кетилган пиёдалар жанговар машинаси.
Juan Barreto / AFP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийси россиялик ҳарбийлар қолдириб кетган танкни кўздан кечирмоқда.
Juan Barreto / AFP / Scanpix / LETA

Белгород областидаги қочқинлар

Белгороддаги («Вираж» автомобил-спорт комплекси ҳудудида) украин қочқинларини вақтинча қабул қилиш маркази. 45 та палаткага Харкив областидан қочиб ўтган тахминан 500 киши жойлаштирилган.
Антон Вергун / ТАСС
Кекса аёлга ёрдам кўрсатаётган кўнгилли.
Антон Вергун / ТАСС

Краматорскка зарба

Россияликлар зарбасидан кейин ярим вайронага айланган уй яқинида пайдо бўлган ҳайбатли ўрага қараб турган аёл. «Краматорск авиация ва ракеталар билан ўққа тутилмоқда, кечанинг ўзида олтита ракета учиб келди», — деди душанба куни шаҳар мэри Олександр Гончаренко.
Juan Barreto / AFP / Scanpix / LETA
Лампа кўтарган аёл зарбалардан кейин уйдаги шикастланиш даражасини кўздан кечирмоқда.
Juan Barreto / AFP / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид