Жаҳон | 13:52 / 14.09.2022
28474
5 дақиқада ўқилади
Харкивнинг озод этилган шаҳарлари, Изюмда ҳарбий техникалар қабристони. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 202-куни ўтди: 13 сентябрнинг асосий воқеалари:
- Германия канцлери Олаф Шолц кўп ҳафталардан буён илк марта Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Шолцнинг матбуот хизматига кўра, у Украина инқирозини дипломатик йўл билан ҳал этиш, зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ҳамда Россия қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиқиш зарурлиги ҳақида гапирган. Мулоқот бир ярим соат давом этган.
- Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Малярнинг айтишича, Харкив областида амалга оширилган қарши ҳужумлар натижасида 300 дан ортиқ аҳоли пунктлари озод этилди.
- Володимир Зеленский Украина учун хавфсизлик кафолати келгусида Украина билан ҳеч қандай уруш бўлмаслиги ва украинлар ниҳоят тинч қўйилишини таъминлаши кераклигини айтди. РФ Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев буни «учинчи жаҳон урушига кириш» деб атади.
- Британия разведкаси Россия армияси йўқотишларини таҳлил қилиб, Россия НАТОга қарши туриш учун фойдаланиш режалаштирилган ҳарбий салоҳиятининг бир қисмини йўқотди, деган хулосага келган: масалан, Биринчи гвардия танк армияси деярли йўқ бўлиб кетди — НАТО билан уруш чиққан тақдирда у Москвани мудофаа қилиши ва қарши ҳужумга ўтиши керак эди.
- 2023 йилда Украина мудофааси ва хавфсизлиги учун йиллик бюджетнинг ярми ажратилиши кўзда тутилмоқда. Бу 2022 йил бюджет режалари учун ажратилган маблағдан тўрт баробар кўпроқ.
- Халқаро валюта жамғармаси Украинага 1,4 млрд долларлик қўшимча молиявий ёрдам пакети тақдим этмоқчи.
Қуйида 13 сентябр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Харкив
Харкив областининг Украина армияси томонидан озод этилган ҳудудлари
Донбасс шимоли
Мавзуга оид
07:54
Украина Жаҳон банкидан деярли 5 млрд доллар олади
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024