Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Елизавета II’нинг дафн маросими Буюк Британия кинотеатрларида жонли эфирда намойиш этилади
Маросимни мамлакат бўйича камида 150та кинотеатр трансляция қилади.
19 сентябр куни Елизавета II’нинг дафн маросими туфайли Буюк Британиядаги аксарият кинотеатрлар вақтинчалик ёпилади, бироқ кўплаб йирик майдонлар дафн маросимини трансляция қилиш учун очиқ қолади. Бу ҳақда Independent нашри хабар берди.
Arc, Curzon тармоқлари кинотеатрлари одатий сеансларни бекор қилиб Елизавета II’нинг дафн маросимини намойиш этади. Трансляциялар бепул бўлади, фақат намойишни томоша қилиш учун олдиндан рўйхатдан ўтиш керак бўлади. Шунингдек, намойишга томошабинларнинг попкорн билан кириши тақиқланади.
Нашрнинг маълумот беришича, маросимни мамлакат бўйича камида 150та кинотеатр трансляция қилади.
Елизавета II 8 сентябр куни 96 ёшида вафот этди. У Буюк Британия тахтини 70 йил бошқарди.
Елизавета II’нинг дафн маросими 19 сентябр куни Лондондаги Вестминстер аббатлигида ўтказилади.
Мавзуга оид
21:46 / 23.11.2024
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
10:59 / 07.11.2024
Қиролича Елизавета II ва шаҳзода Филиппнинг тўйидаги торт бўлаги кимошди савдосида сотилди
21:51 / 13.09.2024
Британияда Елизавета II нинг янги ҳайкали пайдо бўлди. У кўплаб баҳсларга сабаб бўлмоқда
18:36 / 01.01.2023