Шавкат Мирзиёев ва Си Жинпинг биргаликда дарахт экди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Жинпинг музокаралардан сўнг Самарқанддаги "Буюк ипак йўли" халқаро туризм маркази боғида биргаликда дарахт экди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, бу дўст мамлакатлар ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга муштарак интилишлар навбатдаги рамзи бўлди.
Бундан олдин Хитой раиси Си Жинпингга Ўзбекистон олий давлат мукофоти – “Олий Даражали Дўстлик” орденини тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтганди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мукофотни топширар экан, Хитой раиси халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари, ишонч ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга, иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшганини қайд этди.
Хитой раиси “Олий Даражали Дўстлик” орденига сазовор бўлган биринчи хорижий давлат раҳбари бўлди.
Мавзуга оид
20:29
Хоразмга 2025 йилда 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилди
20:24
2025 йилда маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳаси ходимлари иш ҳақи оширилади
07:31
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
14:13 / 21.11.2024