Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Тожикистон билан юз берган низо оқибатида етган моддий зарарни 18,4 млн доллар деб баҳолади
Қирғизистон хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманкуловнинг сўзларига кўра, бу миқдор яна ўсиши мумкин.
Тожикистон билан тўқнашув оқибатида етказилган дастлабки зарар миқдори 1,5 миллиард сомни (18 млн 466 минг доллар) ташкил этади, деб маълум қилди Қирғизистон хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманкулов.
Унинг сўзларига кўра, бу миқдор яна ўсиши мумкин.
«Икки ҳафта давомида Оқ-сув дарёсидаги кўприкни тиклаймиз. Электр узатиш линиялари, уяли алоқа операторлари ретрансляторлари қайта тикланади. Етказилган зарарни аниқлаш бўйича комиссия тузилди. Моддий зарарнинг дастлабки миқдори 1,5 миллиард сомни ташкил этади», — деди у.
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегарадаги вазият 14 сентябр куни Боткен туманидаги учта участкада чегарачилар ўртасида отишма бошланганидан кейин кескинлашди.
Қирғизистон Бош прокуратураси Тожикистон билан чегарадаги қуролли можародан кейин жиноий иш қўзғатди.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025