Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳолига ижобий таъсир қиладиган ислоҳотлар аниқланиб, «йўл харитаси» ишлаб чиқилади
Президент Шавкат Мирзиёев 20 сентябр куни ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва натижадорлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Давлат раҳбари 9 сентябрдаги фармони билан, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди. Йиғилишда мазкур агентлик фаолиятини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилиниб, устувор йўналишлар кўрсатиб ўтилди.
– Ислоҳотлар натижасида ижобий ўзгариш бўлиши, одамлар буни ўз ҳаётида сезиши керак. Агентлик бунинг учун устувор ислоҳотларни аниқлайдиган, уларни ўзаро мувофиқлаштирадиган ва натижадорликни таъминлайдиган тузилмага айланиши лозим, – деди президент.
Йиғилишда шу борадаги асосий вазифаларга тўхталиб ўтилди. Алоҳида соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ислоҳотлар устуворлиги ва мантиқий кетма-кетлигини белгилаш, давлат дастурлари ижросини мониторинг қилиш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва тегишли чоралар кўриш шундай муҳим вазифалардан.
Давлат раҳбари аҳоли барча қатламларига ижобий таъсир қиладиган ислоҳотларни аниқлаб, “йўл харитаси” ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма берди. Бунда аҳолидан энг кўп мурожаат бўлаётган соҳаларга эътибор қаратиш, улар бўйича нимага эришилиши ва халқ нима манфаат кўришини аниқ кўрсатиш зарурлигини таъкидлади.
Устувор соҳаларни ислоҳ қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича вазирлик ва идоралар малакали мутахассислари ҳамда халқаро экспертлардан иборат лойиҳа гуруҳларини шакллантириш вазифаси қўйилди.
Мавзуга оид
16:32 / 04.02.2025
Қишлоқ хўжалигида ер ислоҳотларини амалга ошириш лойиҳа офиси ташкил этилади
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024